“O’zog’irsanoatloyiha” instituti акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида Хабарнома

“O’zog’irsanoatloyiha” instituti акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида  Хабарнома
“O’zog’irsanoatloyiha” instituti АЖ кузатув кенгашининг 2024 йил 
30 майдаги мажлис қарорига асосан 2024 йил 26 июнь куни соат 11:00 да Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.
Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
1. Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилишини ўтказиш регламентини ва саноқ комиссиясини шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. Жамият ижроия органининг Жамиятнинг 2023 йил якунлари бўйича молиявий - хўжалик фаолияти ва бизнес - режа кўрсаткичлари бажарилиши бўйича ҳисоботини кўриб чиқиш.
3. Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича (йиллик) ҳисоботини тасдиқлаш.
4. Жамиятда 2023 йил якуни бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш хулосасини кўриб чиқиш.
5. Жамият кузатув кенгашининг 2023 йил якуни бўйича ҳисоботини эшитиш.
6. Жамиятнинг 2023 йил молиявий - хўжалик фаолияти якунлари бўйича ташқи аудиторлик текшируви хулосасини эшитиш.
7. Жамиятнинг 2023 йил якунлари бўйича соф фойда тақсимоти, дивидендларни тўлаш шакли, миқдори ва тартибини тасдиқлаш. 
8. Жамият бош директори билан тузилган меҳнат шартномасини узайтириш.
9. Жамиятнинг 2024 йил учун бизнес - режасини тасдиқлаш.
10. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.04.2024 йилдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора - тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ – 162 - сонли қарори ижросини таъминлаш масаласини кўриб чиқиш.
12. Жамиятнинг янги таҳрирдаги устави ва ички меъёрий хужжатларини тасдиқлаш.
13. Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – навбатдаги умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2024 йил 2 июнь ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2024 йил 20 июнь ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат–паспорт, акциядорларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигада белгиланган тартибда расмийлаштирилган (юридик шахслар учун - мазкур юридик шахс томонидан берилган) ишончнома билан келишлари шарт.
Йиғилиш Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 88 - уйда жойлашган Жамиятнинг маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. 
Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 10.00 да бошланади.
Ushbu saytda e'lon qilingan materiallardan to'liq yoki qisman foydalanish va iqtibos keltirishda rasmiy saytga havola kerak bo'ladi.

 

Яндекс.Метрика

 

Manzil:

Mustaqillik shoh ko‘chasi 88

Telefon:

71 268 99 19
71 237 34 84

Faks:

71 268 99 15
uztp@exat.uz

Email:

uzogirsl@proekt.uz
uzogir_2020@mail.ru