Кўзи ожизлар учун версия

Рахбарият

Бош директор – Юлдашев Олим Мажидович

Асосий вазифалари ва мажбуриятлари

Жамият Устави ва Кузатув кенгаши томонидан зиммасига юклатилган ваколатлар доирасида Жамиятнинг жорий фаолияти бўйича умумий раҳбарликни амалга ошириш.

Фуқароларни қабул қилиш жадвали:

жума 16:00-18:00

Ишлаб чиқариш бўйича директор – Макаров Вячеслав  Александрович

Асосий вазифалари ва мажбуриятлари

Буюртмалар портфелини шакллантириш, техник тараққиётни жадаллаштиришга ҳамда саноат корхоналари, бино ва иншоотлар қурилишига киритилган капитал қўйилмаларнинг иқтисодий самарадорлигини оширишга қаратилган ягона техник сиёсатни амалга ошириш, қурилиши режалаштирилган турли соҳаларга оид саноат корхоналарини оқилона жойлаштириш, архитектура-режавий ва қурилиш ечимлари шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг режалаштириш ва қуриш лойиҳаларига боғлиқ ҳолда амалга оширилишининг юқори сифатини, асосий қурилиш материаллари тежамли сарфланиши ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш.

Фуқароларни қабул қилиш жадвали:

душанба 16:00-18:00

Молиявий ишлар бўйича директор – Флешлер Александр Викторович

Асосий вазифалари ва мажбуриятлари

Институтнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга ва лойиҳа ишларини бажариш орқали максимал фойда олишга қаратилган иқтисодий фаолиятини ташкил қилиш ва такомиллаштиришни амалга ошириш.

Фуқароларни қабул қилиш жадвали:

сешанба 16:00-18:00

Техник директор – Мамажанов Рустам Рахимжанович

Асосий вазифалари ва мажбуриятлари

Фуқароларни қабул қилиш жадвали:

чоршанба 16:00-18:00

Фундаментал ҳамда амалий тадқиқотлар ва ишланмалар бўйича ишларни ташкил қилиш, тадқиқотлар ва лойиҳавий ишланмалар, қидирув ишларини таҳлил қилиш ва мақсадлари ва вазифаларини асослаш, ечимларининг йўллари ва усулларини белгилаш. Янги корхоналарни лойиҳалашда ва мавжудларини реконструкция қилишда меҳнатни илмий ташкил қилиш бўйича талаблар ва нормативларга риоя қилиш устидан назоратни амалга ошириш.

Умумий масалалар ва кадрларни тайёрлаш бўйича директор – 

Кучкарбаев Уткур Бутаевич

Асосий вазифалари ва мажбуриятлари

Фуқароларни қабул қилиш жадвали:

пайшанба 16:00-18:00

Институтнинг моддий-техник таъминот, материалларни тайёрлаш ва сақлаш, транспорт ва маъмурий хўжалик хизмат кўрсатиш бўйича хўжалик фаолиятига раҳбарлик қилиш, моддий ва молиявий ресурслардан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш.

Бош архитектор – Умирзаков Бахтибай Дауилбаевич

Асосий вазифалари ва мажбуриятлари

Фуқароларни қабул қилиш жадвали:

душанба 16:00-18:00

Бино ва иншоотларнинг намунавий ва индивидуал лойиҳаларини, алоҳида корхоналар ва саноат гуруҳлари бош режаларини ишлаб чиқишнинг барча босқичларида архитектура-қурилиш лойиҳалаш ишларини ташкиллаштириш ва раҳбарлик қилиш.