Кўзи ожизлар учун версия

Фаолият

  1. Бино, иншоот ва турар-жой ва фуқаро ҳамда ишлаб чиқариш соҳа объектлар (барча турдаги фаолият учун мўлжалланган ва исталган мураккабликка эга объектлар) қурилиши, реконструкцияси ва техник қайта жиҳозланиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. Хусусан:

– бош режа ва транспорт, – технологик ечимлар, – архитектура-қурилиш ечимлари, – иситиш, вентиляция ва сунъий иқлимни сақлаш, – сув таъминоти ва канализация, – иссиқлик и электр энергия таъминоти, – куч электр ускуналари ва электр ёритиш, – газ таъминоти ва сиқилган ҳаво таъминоти, – алоқа ва сигнализация, – смета тузиш.

  1. Қурилиш конструкцияларини ҳисоблаш.
  2. Бино, иншоот ва турар-жой ва фуқаро ҳамда ишлаб чиқариш соҳа объектлар қурилиши, реконструкцияси, техник қайта жиҳозланиши учун қуйидагиларни ишлаб чиқиш

– ДТИА (дастлабки техник-иқтисодий асосланиш), – БТИА (бирламчи техник-иқтисодий асосланиш), – ТИА (техник-иқтисодий асосланиш), – ТИҲ (техник-иқтисодий ҳисоб-китоб), – ИҲ (ишчи ҳужжатлар)

  1. Бино ва иншоотларнинг техник ва асбобий тадқиқоти, шу жумладан:

-саноат бинолари ва иншоотлари, -фуқаро ва жамоат объектлари реконструкцияси лойиҳаларини тайёрлаш учун кўрсатилган объектларда техник ва асбобий текширув ишларини бажариш.

  1. Бино ва иншоотлардаги қурилиш конструкцияларини кучайтириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш.
  2. Магистраль муҳандислик тармоқлари қурилиши учун ҳужжатларни ишлаб чиқиш.
  3. Ёнғин автоматикаси ва ёнғин сигнализацияси воситаларини лойиҳалаш.
  4. Саноат ва фуқаро қурилиши соҳасида янги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва мавжуд ҳужжатларни қайта ишлаш.
  5. Бино ва иншоотларнинг қурилиш конструкциялари учун янги УТЕ (унификациялаштирилган техник ечимлар) ишлаб чиқиш.
  6. Уй-жой, фуқаролик ва ишлаб чиқариш соҳаси бўйича инновацион лойиҳаларни техник жиҳатдан кузатиб бориш.
  7.  Уй-жой, фуқаролик ва ишлаб чиқариш соҳа объектлари қурилишида техник назоратни амалга ошириш.