Кўзи ожизлар учун версия

Янгиликлар ва эълонлар

4.06.2018

O’ZOG’IRSANOATLOYIHA” INSTITUTI АJ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

“O’ZOG’IRSANOATLOYIHA” INSTITUTI АЖ Бош директори лавозимига танлов эълон қилади.

Танлов комиссиясининг манзили: “O’ZOG’IRSANOATLOYIHA” INSTITUTI АЖ танлов комиссияси, Тошкент шаҳри, Мустакиллик кўчаси 88 уй.

Танловда қатнашиш учун номзодларга қуйиладиган талаблар:

-Архитектура ва қурилиш йўналиш бўйича мутахасислиги (олий, бакалавр, магистр).

-Раҳбарлик лавозимида камида 5 йиллик иш стажи.

-Моҳир ташкилотчи ва хушмуомалиги.

-Чет тилларини билиши, шу ўринда рус ва инглиз тили.

-Хизмат сафарларига бориш имкониятининг мавжудлиги.

-MS WORD, EXCEL, POWER POINT компьютер программаларида мукаммал ишлаб билиши, шу ўринда интернет почта ресурсларидан фойдаланишни билиши.

Танлов буйича қўшимча маълумотлар учун:

-Таклифлар 2019 йил 18 июнгача қабул қилинади.

-“O’ZOG’IRSANOATLOYIHA” INSTITUTI АЖ рахбариятига (Тошкент шаҳри, Мустакиллик кўчаси 88 уй, тел: 0-371-286-11-24) мурожаат қилиниши мумкин.

 

 

«O’ZOG’IRSANOATLOYIHA» INSTITUTI АЖ КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ БАҲОЛАШ УЧУН МУСТАҚИЛ ТАШКИЛОТЛАРНИ ТАНЛАШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ «O’ZOG’IRSANOATLOYIHA» INSTITUTI акциядорлик жамияти корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун мустақил ташкилотларни танлаш бўйича танлов эълон қилади Танловда иштирок этиш учун аризаларни топшириш муддати2018 йилнинг 10 февралигача. АЖ корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун мустақил ташкилот сифатида қуйидагилар қатнашишлари мумкин: – қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари; – қимматли қоғозлар бозори ёки корпоратив бошқаруви бўйича малака сертификатлари мавжуд мутахассисларига эга бўлган аудиторлик ташкилотлари; – аккредитацияланган рейтинг агентликлари; – корпоратив бошқарувига оид илмий-ўқув марказлари. Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун мустақил ташкилотларни танлаш танлов асосида АЖ Кузатув кенгашининг қарорига асосан амалга оширилади. Танловда қатнашиш учун қатнашувчилардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади: Бошқарувчи ва мутахассисининг амалдаги малака сетификатлари нусхаси, ташкилот тўғрисида тўлиқ маълумот ва хизмат кўрсатиш учун молиявий таклифлар. Кўрсатилган ҳужжатларни, »O’ZOG’IRSANOATLOYIHA» INSTITUTI АЖга такдим килишингизни ёки жамиятнинг электрон почта манзилига юборишингизни сўраймиз. Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 88 уй. Телефон: (+99871) 268-99-15 E-mail: uztp@proekt.uz

«O’ZOG’IRSANOATLOYIHA» INSTITUTI АЖ Кузатув кенгаши