Кўзи ожизлар учун версия

Лаборатория

Қурилиш материаллари ва конструкцияларининг СИНОВ ЛАБОРАТОРИЯСИ хўжалик шартномаларига мувофиқ корхона ва ташкилотларга, уларнинг ҳуқуқий-ташкилий шакли қандай бўлишидан қатъи назар, қурилиш материаллари ва конструкцияларининг, шу жумладан аккредитация соҳасига мувофиқ сертификацияланиши лозим бўлган материаллар ва конструкцияларни лаборатория синовларини ўтказиш бўйича хизматларни кўрсатади.

АККРЕДИТАЦИЯ СОҲАСИ

Девор материаллари:

  • ташқи кўриниш, ташқи кўриниш нуқсонлари, ёриқлар, чиғаноқлар, синиқлар, каверналар, тарам-тарам жойлар ва бўшлиқлар мавжудлиги. Асосий параметрлар, шакл, ўлчамлар, тўғри чизиқдан четланишлар;
  • сув шимувчанлик;
  • совуқбардошлик;
  • қуритилган ҳолдаги массаси;
  • оҳакли қўшимчаларнинг мавжудлиги;
  • сиқиш ва буралишдаги мустаҳкамлик чегараси; қуруқ ҳолатда сиқилишидаги мустаҳкамлик чегараси, сувга тўйинган ҳолатида сиқишдаги мустаҳкамлигининг пасайиши;
  • ўртача зичлиги.

Бетон аралашмалари, бетон ва темирбетон буюмлари:

  • нам (сув) ўтказмаслик
  • сув шимувчанлик
  • намлик
  • арматуранинг тортиш кучини ўлчаш
  • совуқбардошлик
  • қуритилган ҳолдаги массаси
  • геометрик параметрлари, шакли, ўлчамлари, майдони, тўғри чизиқдан оғиши, перпендикулярлиги, тўғри бурчакдан оғиши, нотекислиги, бўшлиқларнинг мавжудлиги
  • сиқиш ва буралишдаги мустаҳкамлик чегараси
  • призма бўйича мустаҳкамлиги, таранглик модули ва Пуассон коэффициенти
  • емирмайдиган назоратнинг механик метод бўйича мустаҳкамлиги
  • конструкциядан танлаб олинган намуналар бўйича мустаҳкамлик
  • ғиштнинг қоришма билан илашиш мустаҳкамлиги
  • ғоваклилик
  • қўзғалувчанлик, сув (нам)ни сақлаш хусусияти, қатламларга бўлинувчанлик
  • таркибларнинг сараланиши
  • мустаҳкамлик, қаттиқлик, прочность, жесткость, ёрилишга чидамлилик
  • ўртача зичлик
  • ҳимоя қатламининг қалинлиги, пардозлаш қатламининг қалинлиги
  • қулай тахланиши (ётқизилиши), ғоваклилик, қатламларга бўлинувчанлик, қоришма ҳарорати, хусусиятларини сақлаб қолиши, сўриб олинган (тортилган) ҳаво ҳажми, қопламнинг қўзғалувчанлиги
  • бетон мустаҳкамлигини ультратовуш билан аниқлаш
  • бетон ва қоришмаларга қўшимчаларнинг самарадорлиги
  • арматурали буюмлар ҳолати
  • арматура пўлатининг чўзлишга нисбатан мустаҳкамлиги.

Қурилиш ишлари учун қум ва шағал:

  • донадорлик таркиби, йириклик модули
  • совуқбардошлик
  • намлиги
  • мустаҳкамлиги (майдаланиш) мустаҳкамлигини аниқлаш
  • ҳақиқий, тўкилма зичлиги, ғоваклилиги
  • майдаланган доналар таркиби, заиф жинслар доналарининг таркиби, пластинкасимон ва игнасимон шаклдаги доналар таркиби, майда шағалдаги доналарнинг энг катта ўлчамлари, доналар шакли
  • майда шағал, қумнинг миқдорий таркиби
  • чангсимон ва лойсимон заррачаларнинг миқдорий таркиби, юмалоқ лойнинг миқдорий таркиби.

Қурилиш қоришмалари:

  • сиқилиш ва буралишдаги мустаҳкамлик чегараси
  • совуқбардошлик
  • ўртача зичлиги
  • қўзғалувчанлик, сув (нам)ни сақлаш хусусияти, қатламларга бўлинувчанлик.

Тупроқ (грунт)лар:

  • грунт зичлиги, қуруқ грунт зичлиги, ғоваклилик коэффициенти
  • грунтнинг максимал зичлиги
  • намлиги, оқувчанлик чегарасидаги намлик, юмалоқланиш чегарасидаги намлик.

Қуруқ қурилиш қоришмалари:

  • сиқилиш ва буралишдаги мустаҳкамлик чегараси
  • қуруқ ҳолатдаги сиқилишда мустаҳкамлик чегараси, сувга тўйинган ҳолатдаги сиқилишда мустаҳкамликнинг пасайиши
  • намлиги
  • қўзғалувчанлик, сув (нам)ни сақлаш хусусияти, қатламларга бўлинувчанлик
  • сув ютувчанлиги, капиллярли сўришдаги сув ютувчанлиги
  • донадорлик таркиби
  • қотиш муддатлари
  • ёриқ (дарз)лар ҳосил бўлишига бардошлиги