закрыть

«O‘zog‘irsanoatloyiha» Instituti акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ХАБАРНОМА

Ҳурматли акциядорлар!

«O‘zog‘irsanoatloyiha» Instituti АЖ (Тошкент шаҳар, Мирзо Улугбек тумани, Мустакиллик шоҳ кўчаси, 88-уй, электрон почта манзили: uztp@proekt.uz, uzogir_2020@mail.ru) Кузатув кенгашининг 2023 йил 14 июндаги қарорига асосан, 2022 йил якуни бўйича Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2023 йил 27 июнь кунига белгиланган эди.

Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 68-моддасига асосан, агар акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади.

Бироқ, жамият акциядорларининг 2023 йил 27 июндаги йиллик умумий йиғилишида акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан кам бўлган (жойлаштирилган акцияларнинг
0,06 фоизи) овозга эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган.

Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 68-моддасига кўра, 2023 йил 27 июндаги акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш учун кворум бўлмаганлиги сабабли, жамият акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш санаси 2023 йил 14 июль куни қилиб белгиланди.

2022 йил якуни бўйича Жамият акциядорларининг такрорий йиллик умумий йиғилиши 2023 йил 14 июль куни, Тошкент шаҳар, Мирзо Улугбек тумани, Мустакиллик шоҳ кўчаси, 88-уйда жойлашган жамиятнинг бош офиси биносидаги мажлислар залида (3-қават) ўтказилади. Aкциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш шакли – юзма-юз йиғилиш.

Йиғилиш соат 16:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат
15:00 дан бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 15:50 да тугатилади.

Жамият акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси – 2023 йил 14 июнь, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри шакллантирилиши санаси – 2023 йил 21 июнь.

Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши кун тартиби ўзгаришсиз қолдирилди.

Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши

Кун тартиби:

  1. Саноқ комиссияси аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида.
  2. Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  3. Жамият Кузатув кенгашининг 2022 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
  4. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича молия-хўжалик фаолияти ва бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилиши юзасидан жамият Бош директорнинг ҳисоботини тасдиқлаш.           
  5. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) асосида тайёрланган молиявий ҳисоботларини аудитнинг халқаро стандартларига (АХС) асосан ўтказилган аудиторлик текшируви натижаларини тасдиқлаш.
  6. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС) асосида тайёрланган молиявий ҳисоботларини аудитнинг халқаро стандартларига (АХС) асосан ўтказилган аудиторлик текшируви натижаларини тасдиқлаш.
  7. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
  8. Жамиятнинг 2022 йил учун йиллик ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.
  9. Жамият томонидан 2022 йилда олинган соф фойда(зарар)ни тақсимлаш ва жамиятининг жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш.
  10.  Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.
  11.  Жамиятнинг 2023 йил учун ташқи аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизмати учун тўланадиган ҳақининг энг кўп миқдорини белгилаш.
  12.  Жамият акциядорларининг 2022 йил 15 июлдаги йиллик умумий йиғилишида кун тартибининг 14, 15, 16, 17 масалалари бўйча қабул қилинган қарорларни бекор қилиш тўғрисида.
  13.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 1-иловасидаги жамиятнинг “Ўзинветслойиҳа” МЧЖдаги улушини Давактив агентлигига ўтказиш тўғрисида.
  14.  Жамият кузатув кенгашининг сон таркибини белгилаш.
  15.  Жамият устав фондини камайтириш тўғрисида.
  16.  Жамиятнинг устав фонди камайтирилиши муносабати билан акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар матнини тасдиқлаш масаласини кузатув кенгашига бериш тўғрисида.
  17.  Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш тўғрисида.
  18.  Жамиятнинг “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низомига ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш.
  19.  Жамият асосий биносида капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш тўғрисида.
  20.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги
    ПҚ – 101 қарори талаблари ижроси юзасидан Жамиятнинг энергетик эҳтиёжларини қайта тикланувчи энергия манбаларига ўтказиш тўғрисида.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳар, Мирзо Улугбек тумани, Мустакиллик шоҳ кўчаси, 88-уйда жойлашган «O‘zog‘irsanoatloyiha» Instituti АЖ нинг бош офиси биносида ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 16:00 гача танишишлари мумкин.

Мурожаат учун телефон: 71-237-34-84.

«O‘zog‘irsanoatloyiha» Instituti АЖ

Кузатув Кенгаши

Свяжитесь

с нами

Введите ваше ФИО

Введите номер телефона

Задайте вопрос или введите комментарий

dfsf